Бруну Фернандеш 13-турнинг энг яхши ўйинчиси
Ўтган дам олиш кунлари Манчестер Юнайтед "Кристал Пэлас" меҳмони бўлди. Учрашувда "Қизил иблислар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Бруну Фернандеш мазкур ўйинда Жошуа Зиркзее ва Мэйсон Маунтга иккита аниқ голли узатма амалга оширди. Маълумот учун, ғалаба иродали тарзда қўлга киритилди.
Ушбу ғалабадан сўнг Манчестер Юнайтед АПЛ жадвалида 21 очко билан 7-ўринга кўтарилди. Чемпионлар лигаси зонасидан уч очко, биринчи ўриндан эса тўққиз очко орқада бормоқда.