Барселона Дани Ольмо ҳақида хабар берди
Тиббий кўрикдан сўнг, футболчига жарроҳлик амалиётисиз консерватив даволаниш тавсия этилди. Барселона мутасаддилари Ольмонинг тахминий тикланиш муддатини бир ой деб белгилади.
Шу сабабдан, ярим ҳимоячи 2025-йил охиригача майдонга туша олмайди. Барселона ҳозирда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги Реал Мадриддан тўрт очкога олдинда.
Лекин Мадрид клуби ҳали жорий турдаги ўз ўйинини ўтказмаган.