Эспаньол бурчакдан гол уриб, ғалаба қозонди
Аммо учрашувнинг сўнгги дақиқаларида "Эспаньол" ғалабани ўз томонига оғдира олди. Ғалаба меҳмонларга бурчак зарбаси туфайли келиб чиқди.
Яқин устунга йўлланган тўпни Кике Гарсия бош билан дарвозага аниқ йўналтирди. "Сельта" дарвозабони Ионутс Раду вазиятни бартараф эта олмади.
Учрашув якуний ҳисобини "Эспаньол" фойдасига 0:1 қилиб белгилади. Мазкур ғалаба "Эспаньол" учун кетма-кет иккинчи бўлди ва жамоа Ла Лига турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллади.
У бешинчи ўриндаги "Бетис"дан фақат қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда бормоқда. "Сельта" эса 12-ўринда қолди.