Лион 10 киши қолган Нантни йирик ҳисобда ютди
Иккинчи бўлимда "Лион" рақибини устунликда босим остида қолдирди. "Тўқувчилар" учта гол уриб, ўйинни ўз фойдасига ҳал қилишди.
Аввалига Абнер ҳисобни очди, кейин эса Сатриано дубли билан якуний натижани ўрнатди. Якунда ҳисоб 3:0 бўлиб, "Лион" ғалабани нишонлади.
Шуни таъкидлаш жоизки, "Лион" олдинги тўрт ўйинда ғалаба қозона олмаган эди. Ушбу муваффақият уларга турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилиш имконини берди.
"Нант" эса 16-ўринда қолди ва уларнинг Лига 1даги ғалабасиз серияси бешта ўйинга етди.