Хаби Алонсонинг асосий трансфер мақсади маълум бўлди
Бу ҳақда Transfer News Live нашри журналист Латиго Серранога таяниб хабар бермоқда. Испаниялик мутахассис клубни 21 ёшли футболчини январ ойида трансфер қилишга уриниб кўришга ундамоқда.
Адам Уортонга "Ливерпул", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали экспертлари футболчининг нархини 60 миллион евро деб баҳолашган.
Уортоннинг "Кристал Пелас" билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ўртасигача амал қилади.