Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ўзбекистонда қиш қандай об-ҳаво билан бошланиши эълон қилинди

Ўзбекистонда қиш фаслининг дастлабки кунлари қандай об-ҳаво билан кириб келиши ҳақида “Ўзгидромет” тўлиқ ва кенг қамровли прогнозини тақдим этди. 1 декабрь, душанба куни бутун республика бўйлаб қандай иқлим шароити кутилаётгани ойдинлашди. Қишнинг бошида баъзи ҳудудларда енгил туманлар ва шарқдан эсаётган шамоллар асосий фонни белгилаши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида осмон ўзгарувчан ҳолатда бўлиб, ёғингарчилик эҳтимоли деярли кўрилмайди. Шамол шарқий йўналишдан 3–8 м/с тезликда эсаётган бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 1 даража совуқдан 1 даража илиққача ўзгарса, кундузги вақтда 11–13 даража атрофида янада илиқроқ бўлиши прогноз қилинган.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳам умумий харорат шунга яқин: осмон қисман очиқ, ёмғир бўлмайди. Айрим жойларда туман паст тушиши мумкин. Шамол шарқий тарафдан 7–12 м/с куч билан эсаётган бўлади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи эса 8–13 даража илиқ бўлиб туриши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоийда ҳам шунга ўхшаш об-ҳаво кузатилади — осмон ўзгарувчан, ёғингарчилик кузатилмайди, баъзи жойларда туман пайдо бўлиши мумкин. Шамол 7–12 м/с атрофида эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 10–15 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилояти, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах ҳудудларида ҳам худди шундай барқарорлик сақланади: ёмғир ёғиш эҳтимоли паст. Айрим жойларга туман тушади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2 совуқдан +3 даража илиққача, кундузи 10–15 даража илиқ атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда шамол бироз кучлироқ — 7–12 м/с бўлади. Ҳарорат кечаси –2 даража совуқдан +3 даража илиққача ўзгаради, баъзи жойларда эса кечаси ҳаво 2 даражагача совуқроқ бўлиши мумкин. Кундузи эса 12–17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари учун ҳам ўхшаш вазият: ёғингарчиликсиз кун ва айрим жойларда туман тушиши эхтимоли бор. Шамол 5–10 м/с орасида эсадида. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Тоғларда ва тоғ олди ҳудудларда ёғингарчилик кўзланмайди, шамол 7–12 м/с атрофида эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи эса 5–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus