Ҳоффенҳайм биринчи бўлимда Аугсбургни мағлуб этди
Ҳоффенҳайм сафида Базумана Туре ва Ваутер Бюргер гол уришди, шунингдек, Седрик Цесигер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашув якунгача ҳисоб ўзгармади ва 3:0 натижаси таблодан ўчмади.
Яхши спорт формасини намойиш этаётган Ҳоффенҳайм турнир жадвалида тўртинчи поғонага кўтарилди. Иккинчи ўриндаги РБ Лейпцигдан эса атиги уч очкога ортда қолмоқда.
Аугсбург эса ҳозирча 13-ўринда қолди.