Моуриньо Туркияни меҳмонхона тўловисиз тарк этди
Моуриньо Истанбулдаги Four Seasons меҳмонхонасининг ҳашаматли хонасида 15 ой яшаган ва бу учун 747 минг евро тўлаш керак эди. Ҳозирча бу тўловни ким амалга ошириши, Моуриньо ёки "Фенербахче" экани номаълум.
Қизиқарли томони, мураббий ҳали ҳам клубдан шартнома муддатидан аввал бекор қилингани учун 15 миллион евро компенсация олмаган. Айни пайтда Моуриньо "Бенфика" клубини бошқариб, жамоаси Португалия чемпионатида учинчи ўринда бормоқда ва "Порту"дан 6 очкога орқада қолмоқда.