Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Қишнинг илк ҳафтасида қандай об-ҳаво бўлади?

Қишнинг илк ҳафтасида мамлакат бўйлаб ҳаво ўзига хос бўлади, баъзи жойларда бироз ўзгарувчан бўлади. “Ўзгидромет” маълумотларига кўра, шамол йўналишидаги ўзгаришлар ва ҳарорат паст-баландликлари кузатилиши мумкин, лекин кескин об-ҳаво ходисалари кутилмаяпти.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда осмон асосан очиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол ғарбга бурилиб, 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 7–12 даража илиқ атрофида бўлса, кейинги кунларда ҳам кундузги иссиқлик 5–12 даража оралиғида сақланади. 4 декабрга келиб, кечқурун ҳаво яна 0–5 даражагача совиши мумкин.

Бухоро ва Навоийда ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмаяпти. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади. 4 декабрда кундузги ҳарорат бир оз пасайиб, 8–13 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда декабрнинг боши тўлиқ яхши об-ҳаво билан ўтади. 1–3 декабрда ёғингарчилик кузатилмайди, 4 декабрда айрим жойларда ёмғир эҳтимоли бор. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан есиб, кечалари 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади. 4 декабрда кундузи 8–13 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво илиқ ва барқарор. Кунлар асосан қуруқ ўтади, фақат 4 декабрда Қашқадарёда айрим ҳудудларда ёмғир эҳтимоли бор. Кечаси 0–5 даража илиқ, баъзан 2 даража совуққача тушиши мумкин. Кундузи 12–17 даража илиқ, 4 декабрда эса 10–15 даража атрофида бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғонада об-ҳаво сокин, кўпинча ўзгарувчан бўлиши кузатилади ва ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 8–13 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда 1–3 декабрда ҳаво қуруқ, 4 декабрда айрим жойларда ёмғир ёки қор кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus