Шесни: 2008 йилги жароҳат қўлимни оғритади
Жароҳати туфайли Шеснига операция ўтказилиб, қўл суякларини бирлаштириш учун иккита металл пластинка имплантация қилинган. "Баъзи пайтларда қўлим оғриб, сезгирлигини йўқотади.
Ҳатто бундай вақтларда оддий чашкани ушлаш ҳам қийин бўлиб қолади," - дейди Шесни derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида. Айни пайтда польшалик посбон "Барселона" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
У аввалроқ Италияда "Ювентус" ва "Рома" жамоаларида ўйнаган.