Европа грандлари Сане билан қизиқмоқда
Манбага кўра, 29 ёшли немис футболчисига нафақат Европа грандлари, балки МЛС ва Саудия Арабистони чемпионатидаги клублар, жумладан "Ал-Аҳли" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамасдан, "Галатасарой" Сане билан хайрлашмоқчи эмас.
Сане ўтган ёзда Мюнхеннинг "Бавария" клубидан "Галатасарой"га ўтган эди. У турк жамоаси сафида барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Сане ва "Галатасарой" ўртасидаги шартнома 2028 йилгача амал қилади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.