Мостовой: Сафонов ҳар қандай ҳолатда ўйнаши керак
Бу эса Сафоновнинг Францияга кўчиб ўтиш қарори тўғри бўлганини кўрсатади. "Кўпчилик совринларни қўлга киритиб, хурсанд бўлади.
Аммо Матвейнинг ёши яхши, у ҳар қандай ҳолатда ўйнаши керак. Агар у қолар ва фақат совринлар олаверар экан, мен уни танқид қилмоқчи эмасман", – деди Мостовой Legalbet нашрига берган интервьюсида.
Таъкидлаш жоизки, 2024-йил ёзида ПСЖга қўшилган Сафонов жорий мавсумда ҳали майдонга тушгани йўқ. Франция клубининг раҳбарияти ва мураббийлар штаби дарвозабонлик позициясини тўлиқ равишда Люка Шевальега ишониб топширган.