Шанхай Шеньхуа ва Ульсан Хёндэ дуранг ўйнади
Голлар иккинчи бўлимда киритилди. Леонид Слуцкий бошчилигидаги "Шанхай Шеньхуа" 48-дақиқада Луис Нлаво орқали ҳисобни очди.
Аммо орадан 14 дақиқа ўтиб, "Ульсан Хёндэ" ҳужумчиси Густав Людвигсон ҳисобни тенглаштирди. ОФК Чемпионлар Лигасининг дастлабки икки туридан сўнг, "Шанхай Шеньхуа" атиги бир очко тўплаган бўлса, "Ульсан Хёндэ" ҳисобида тўрт очко мавжуд.