Манчестер Юнайтед Жоау Гомесни рад этди
Журналист Дэвид Орнштэйннинг хабар беришича, манкунианликлар бразилиялик футболчи билан музокаралар олиб боришни режалаштирмаяпти. "Бўрилар" вакиллари ҳам футболчи бўйича ҳар қандай музокаралар ўтказилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этишди.
Трансфермаркт портали маълумотига кўра, Жоау Гомеснинг трансфер қиймати 40 миллион евро. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "Вулверхэмптон" сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган.
"Манчестер Юнайтед" АПЛ турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди, "Вулверхэмптон" эса охирги поғонада жойлашган.