Бавария Аслланига қизиқиш билдирмоқда
Аслланига бошқа йирик клублар ҳам кузатмоқда. "Яхши ўйинчи, ҳужумкор ва ақлли йигит.
Сўнгги пайтларда жиддий ютуқларга эришди. Асллани ҳақиқатан ҳам қизиқарли ёш футболчи ва у ҳақида кўп гапирилади.
Лекин, ҳозирча, биз жамоамиз таркибидан ва ўйинларимиздан мамнунмиз", – деди Фройнд Sky Sportга берган интервьюсида. Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, Бавария Асллани билан дастлабки музокаралар ўтказган, бироқ ҳали қарор қабул қилинмаган.
Шунингдек, келаси ёзда Хоффенҳайм етакчиси ўз клубини алмаштириши деярли аниқ.