Ўзбекистонда финтех учун $1 млрд инвестиция жалб қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда финтехни ривожлантириш бўйича қарор қабул қилди. Ушбу соҳага фаолият юритувчи стартапларга $1 миллиард хорижий инвестиция жалб қилиш мақсад қилиб қўйилган.
Бундан ташқари, Марказий банк қошида устав капитали $50 миллион бўлган венчур фонд ва инновацион марказ ташкил этилади. Режага кўра, финтех компаниялар сони 200 тага етказилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб, марказ иштирокчиларининг финтех йўналишида таълим олиш харажатлари 50 фоизгача, лекин $20 мингдан ошмаган ҳолда қопланади. Шунингдек, Марказий банк ҳар йили молиявий технологиялар бўйича йирик халқаро форумлар ўтказади ва бу тадбирлар ҳар йили мунтазам ташкил этилади.