Киву "Интер"нинг "Атлетико"га мағлубиятини изоҳлади
"Фақат чиройли ўйин кўрсатиш етарли эмас – бизга бошқа нарса керак. Жамоа дербидаги мағлубиятдан кейин яхши жавоб қайтариб, бугунги ўйинни кучли бошлади.
"Атлетико" бизнинг биринчи хатомиздан дарҳол фойдаланди, аммо мен ўйинчилардан тўғри реакцияни кўрдим. Иккинчи бўлим ҳам ижобий бошланди, бироқ рақиб ўз ўйинини кучайтирди – биз эса ўйин усулимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик.
Охирги дақиқаларда эса ўз дарвозамиз олдида бурчак зарбаси ташкил қилиб, "Атлетико"нинг голига сабабчи бўлдик", – деди Киву матбуот анжуманида. "Нерадзуррилар" жорий Чемпионлар лигаси мавсумида илк бор очко йўқотди.