Нико Уильямс: Ламин Ямал ҳаёт тарзи ҳақида
Бироқ, "кўк-анорранглилар"нинг бу ёш иқтидорини яқинроқ биладиган инсонлар бундай хавотирларга нисбатан анча хотиржам фикрда. "Ҳар ким ўз ҳаётини ўзи танлайди.
Менимча, асосий нарса — профессионал бўлиб қолиш ва керак бўлганда 100 фоиз бор кучингни сарфлашдир. Биз, футболчилар, ҳам ишимиздан чалғишимиз, ҳаётдан завқланишимиз керак, бу табиий ҳол.
Агар садоқат ва ҳурмат мавжуд бўлса, мен бунда ҳеч қандай муаммо кўрмайман", — дейди Уильямс "The Touchline" нашрига берган интервьюсида. Жорий мавсумда Ямал "Барселона" сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.