Адриен Рабио: "Аллегри ғолиб мураббий"
"У - ғолиб. Менга унинг шахсияти, ишга ёндашуви, машғулотлар жараёнини ташкил этиши ва футболга бўлган муҳаббати жуда ёқади.
У ҳар доим ўзини тўлиқ ишга бағишлайди ва бу менга жуда маъқул. Майдондан ташқарида у жуда ёқимли инсон, ҳазиллашади ва бизни доимо хотиржамликка ундайди", - деди Рабио pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.
Аввалроқ Рабио Аллегри қўл остида А Серияда "Ювентус" таркибида тўп сурган эди. "Милан"га эса у Франциянинг "Марсель" жамоасидан ўтиб келган.