ПСЖ Маркус Рэшфордни сотиб олмайди
Барселона футболчини 30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиб, асосий даъвогар ҳисобланмоқда. Шунингдек, ПСЖ ҳам Рэшфордни қўлга киритмоқчи экани ҳақида миш-мишлар тарқалган, аммо Англиядаги манбалаларга кўра, бу маълумот тасдиқланмаган.
Журналист Бен Жейкобзнинг хабар беришича, француз клуби 2026-йилга келиб универсал ҳужумкор футболчини қўшмоқчи, бироқ Рэшфорд ПСЖнинг мақсадлар рўйхатида йўқ. Жорий мавсумда Маркус Рэшфорд Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа сафида 17 учрашувда 6 гол уриб, 9 голга ассистентлик қилган.