Аморим ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида ихтилоф
Бироқ клуб эгалари каттароқ маблағ сарфлашдан бош тортмоқда, чунки улар тез орада мураббий билан хайрлашишга мажбур бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олишмоқда. Манбага кўра, томонлар ўртасидаги зиддият кучаймоқда ва раҳбариятнинг ярим ҳимоячини олиб келишдан бош тортиши Аморимнинг жамоани тарк этиш эҳтимолини янада оширади.
Рубен Аморим ўтган йилнинг ноябр ойида бош мураббий лавозимини эгаллаган эди. Ҳозирда жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида ўнинчи ўринда бормоқда, аммо тўртинчи ўриндаги "Астон Вилла" билан фарқ атиги уч очкони ташкил қилмоқда.