Адриен Рабио: Модрич футболни бола каби яхши кўради
Рабио Модричнинг ўйинга бўлган иштиёқини юқори баҳолади. "У футболни бола каби яхши кўради.
Биз майдон марказида ажойиб ҳамкорликни йўлга қўйдик. Унинг ирода, меҳнатсеварлик ва 40 ёшида ҳам ғалабага интилиши мени доим ҳайратда қолдиради.
Умид қиламанки, мен ҳам 40 ёшимда шундай мотивацияга эга бўламан", - деди Рабио pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, "Милан" ҳозирда А Серияси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.