Антони: 'Йилнинг асосий ўйинини ўтказиб юбораман'
'Мен бундай ўйинни ўтказиб қўяётганимдан жуда афсусдаман. Бу йилнинг асосий ўйини ва унда қатнашиш имконим йўқлигини англаш оғир', – дея таъкидлади 25 ёшли вингер Европа Лигасида Утрехт устидан қозонилган 2:1 ҳисобигаги ғалабадан кейинги интервьюсида.
Антони жорий мавсумда Бетис сафида барча мусобақаларда 13 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Севилья дербиси якшанба, 30-ноябрь куни бўлиб ўтади.