Папендан Миньян ҳақида юқори баҳо
Папен дарвозабоннинг маҳоратини юқори баҳолаб, уни мақташдан чарчамади. "Майк Миньян ажойиб дарвозабон.
У француз футболи тарихидаги энг яхши посбонлардан бири. Жуда ишончли ва доим тўғри қарорлар қабул қилади", – дея Папеннинг сўзларини pianetamilan.it эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Майк Миньян "Милан" сафида 2021 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Папен эса ўз вақтида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган.