Папен: Леау ўзгариши қийин
"Леау билан ишлаш қийин, назаримда, у ўзгаришни истамайди. Агар ўзгаришга эришса, у бошқа даражадаги футболчига айланиши мумкин", - дейди Жан-Пьер Папен pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи 2019 йилдан бери "Милан" сафида тўп сурмоқда. Бунгача у Франция чемпионатида "Лилль" жамоаси таркибида бир мавсум ўйнаган.