Сифатсиз 8,4 млн литр ёнилғи сотувга чиқмасдан тўхтатилди
Ўзэнергоинспекция назорат-кимё лабораторияси томонидан нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича мунтазам рейдлар ўтказиб келинмоқда. Назоратлар сифатсиз маҳсулотларнинг олдини олишга қаратилган.
2025-йил давомида ўтказилган текширувларда 613 та объект бўйича 1 773 та таҳлил олинган. Шундан 210 та объектнинг 331 та ҳолатида жами 8 485 881 литр нефт маҳсулоти сифат талабларга жавоб бермагани аниқланган.
Мазкур маҳсулотларнинг сотувга чиқарилиши олди олинган. Бундай ҳолатлар бўйича маҳсулот сифатини тиклаш кўрсатмалари берилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилган.