Энзо Мареска Палмернинг ҳолати ҳақида гапирди
Яқинда у уйида бармоғидан жароҳат олган эди. “Ҳа, Коул махсус ҳимоя поябзалида шуғулланмоқда.
Унинг майдонга қайтиш вақти аниқ эмас, аммо бу яқин орада рўй беради. У аллақачон тўп билан майдонда машғулот қилмоқда ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Ҳозирда биз “Барселона” билан ўйинни ўйлаяпмиз, ундан кейин “Арсенал”га қарши баҳсни режалаштирамиз. Ўйлайманки, Палмер бу икки ўйинда ҳам иштирок эта олмайди, аммо унинг тикланишида ижобий ўзгаришлар бор”, — деди Мареска матбуот анжуманида.
“Челси” ва “Барселона” ўртасидаги учрашув 25-ноябрь куни Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади.