Арсенал 2018-йилдан бери илк бор Тоттенхемга 4 гол урди
"Шпорлар" сафида эса Ришарлисон гол уришга муваффақ бўлди. Маълум бўлишича, "Арсенал" узоқ вақт давомида, аниқроқ айтганда, етти йил мобайнида "Тоттенхем" дарвозасига тўртта гол кира олмаган.
Бунгача бу натижа 2018-йилнинг 2-декабрида қайд этилган эди. Ўшанда "Арсенал" ўз майдонида "шпорлар"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
"Канонирлар" сафида Пьер-Эмерик Обамеянг, Александр Ляказетт ва Лукас Торрейралар гол урган бўлса, "Тоттенхем"да Эрик Дайер ва Гарри Кейн ҳисобни очган эди.