Морийеро: Бу ўзгача дерби бўлади
Бу ҳақда у "Евро-Футбол.Ру" интернет нашрига берган интервьюсида маълум қилди. "Бу ўзгача дерби бўлади.
Жамоалар сезиларли даражада ўзгарди. Улар скудетто учун курашмоқда.
"Милан" кучайган, "Интер" эса етакчилар алмашинуви жараёнини бошдан кечирмоқда. Мен учун аниқ фаворит йўқ, аммо ўйлайманки, кўплаб голлар урилади", — деди Морийеро.
Италия чемпионатининг 12-турида "Интер" ва "Милан" ўртасидаги учрашув бугун, 23-ноябр куни бўлиб ўтади. Ўйин Москва вақти билан 22:45 да бошланади.
LiveResult портали мазкур учрашувнинг матнли трансляциясини олиб боради.