Лацио Лечче устидан ишончли ғалаба қозонди
29-дақиқада Тома Башичнинг узатмасидан сўнг Маттео Гендузи ҳисобни очди – 1:0. Иккинчи бўлим бошида Лацио дарвозаси олдида содир бўлган вазиятда ВАР тизими голни бекор қилди, чунки қўпол ўйин қайд этилди.
Бироқ, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мезбонларнинг дарвозабони томонидан амалга оширилган нотўғри ҳаракатлар сабабли Тиджани Нослин иккинчи голни киритиб, ўйинга якун ясади – 2:0. Ушбу ғалабадан сўнг Лацио очколар жадвалида 7-ўринни бўлишмоқда, Лечче эса 16-ўринда қолмоқда.