Арсенал ва Челси бразилиялик ҳимоячини нишонга олди
"Форест" клуби Мурилони 80-90 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Футболчининг "Ноттингем" билан шартномаси 2029 йил ёзида якунланади.
Жорий мавсумда ҳимоячи 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга муваффақ бўлди. Transfermarkt порталига кўра, Мурилонинг трансфер қиймати 55 миллион евродан баҳоланмоқда.