Флорентино Перес Барселонани танқид қилди
Маълум бўлишича, каталон клуби бир вақтлар Ҳакимлар техник қўмитаси вице-президенти бўлган Хосе Мария Энрикес Негрейра билан молиявий алоқаларда бўлган. "Барселона 17 йил давомида Ҳакимлар техник қўмитаси вице-президентига 8 миллион евродан ортиқ пул тўлагани номақбул ҳолат.
Бунинг сабаби нима бўлишидан қатъи назар, ушбу қўмита вице-президенти муҳим вазифаларни бажарган. Қизиқ томони шундаки, бу давр Барселонанинг энг яхши натижалари билан мос келади", – деди Перес Marca нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ Барселона раҳбарияти Негрейра хизматларини ҳакамлик қарорларига таъсир ўтказиш учун эмас, балки ҳакамлик бўйича ҳисоботлар олиш учун ёллаганини маълум қилган эди.