Болонья 12 турдан сўнг рекорд ўрнатди
Шу тариқа, Винченцо Итальяно бошчилигидаги жамоа 12 тур давомида умумий голлари сонини 21 тага етказди. Бу ўртача 1,75 голни ташкил этади ва бу "Болонья"нинг клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Аввалги рекорд эса 1996/1997 ва 1997/1998 йилги мавсумларда 20 гол (ўртача 1,6 гол) билан қайд этилган эди. Келгуси турда "Болонья" ўз майдонида "Кремонезе" билан баҳс олиб боради.