Костич "Ювентус" билан шартномани узайтирмоқчи
Ҳозирги шартнома келаси ёзда якунланади, аммо сербиялик футболчи клубда қолишни ва шартномани 2028-йилгача узайтиришни хоҳламоқда. Шунингдек, 33 ёшли футболчи клуб раҳбариятига ён босиб, шартномани 2027-йилгача узайтириш ва яна бир йилга узайтириш имкониятини кўриб чиқишга рози бўлиши мумкин.
Жорий мавсумда Филип Костич барча турнирларда "Ювентус" сафида ўтказган тўққизта ўйинда иккита гол уриб, бирта голли узатмага муаллифлик қилган.