Барселона ҳимоячиси жиддий жароҳатдан қутулди
Учрашув каталонияликлар фойдасига 4:0 ҳисобида якунланди. Журналист Хави Мигельнинг маълум қилишича, Бальденинг алмаштирилиши эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилган.
Футболчи жиддий жароҳатдан қутулган ва сешанба куни Лондонда бўлиб ўтадиган Челси билан бўлажак Чемпионлар лигаси ўйинида майдонга тушиши мумкин. Алехандро Бальде жорий мавсумда Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоада барча мусобақаларда ўтказган 12 ўйинда икки голли узатмани амалга оширган.