Палладино: "Пашалич учун шароит яратмадик"
"Биз Наполининг кучли бошлашини кутгандик ва улар ҳақиқатан ҳам шахсий ўйинда жуда яхши ҳаракат қилишди. Биз Пашалични тўпни эгаллаш учун мос позицияга қўйдик, аммо унга пасларда ёрдам бериш учун керакли шароитларни яратмадик.
Натижада, биринчи бўлимда муваффақиятсиз ўйнадик", деди мутахассис Sky Sportга. Иккинчи бўлимда Аталанта битта тасалли голи уришга муваффақ бўлди.
Учрашув 3:1 ҳисобида якунланди. Ушбу натижадан сўнг Бергамо жамоаси 13 очко билан 13-ўринда қолди.
Наполи эса 25 очко тўплаб, вақтинча биринчи поғонага кўтарилди.