Аллегри: "Милан"нинг мақсади аниқ
Ушбу учрашув ғолиби тур якунига кўра турнир жадвалининг юқори поғонасига чиқиб олиш имкониятига эга бўлади. “Жадвалда тўртинчи ўринни эгаллаш яхши натижа бўлади.
Агар ундан ҳам юқори поғонага чиқишга муваффақ бўлсак, демак, буни тўлиқ ҳақлаймиз. Жадвал ҳеч қачон ёлғон гапирмайди: якунда энг яхши жамоа чемпион бўлади”, – деди Аллегри DAZNга берган интервьюсида.
Мазкур учрашув Москва вақти билан 22:45да бошланади. Айни дамда “Милан” ҳисобида 22 очко мавжуд бўлса, “Интер” 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда.