Кёльн 4 та гол фарқини қайтаришга яқин эди
Биринчи бўлимнинг охирида Артур Теате бурчак зарбасидан сўнг Рагнар Ахени бош билан енгиб, ҳисобни тенглаштирди (1:1). Иккинчи бўлим бошида Фарес Шаиби дарвозабонни доғда қолдира олмади, лекин Маҳмуд Дауд қайтган тўпни дарвозага йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди (1:2).
Кейинроқ, Жонатан Буркардт тўрт дақиқа ичида дубл қайд этди (1:3 ва 1:4). Аммо "Кёльн" ўйиндан чиқиб кетмади.
Мариус Бюльтер охирги дақиқаларда ҳисобни қисқартирди (2:4), компенсация вақтида эса Лука Вальдшмидт бош билан тўпни дарвозага йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди (3:4). Мазкур ғалабадан сўнг "Айнтрахт" 6-ўринга кўтарилди, "Кёльн" эса 9-ўринда қолди.