Погба 811 кундан сўнг майдонга қайтди
32 ёшли Погба "Монако"нинг бошланғич таркибига киритилмади, бироқ у 85-дақиқада майдонга тушди. Бу Погбанинг 811 кундан сўнг илк расмий ўйини бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Погба охирги марта 2023-йил 3-сентябр куни майдонга тушган эди. Шундан сўнг футболчи антидопинг қоидаларини бузганлиги учун дисквалификация қилинган ва кейинчалик ўз спорт формасини тиклаш билан банд бўлган.
"Монако" ўзининг навбатдаги учрашувини 26-ноябрь куни "Пафос"га қарши ўтказади. Чемпионлар Лигаси умумий босқичидаги ўйин Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.