Челси сафарда Бёрнлини мағлуб этди
37-дақиқада Жейми Байно-Гиттенс қанотдан аниқ узатма амалга оширди ва Педро Нету "балиқча" усулидаги бош зарбаси билан дарвозани ишғол қилди (0:1). Иккинчи бўлимда Педро Нету яна бир бор имконият яратди, аммо унинг зарбаси тўсинга тегди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Марк Гиу Энсо Фернандесга аниқ пас узатди ва Фернандес яқин масофадан дарвозани ишғол қилди (0:2). Ушбу ғалабадан сўнг "Челси" турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб, "Арсенал"дан уч очко ортда қолди.
"Бёрнли" эса тўртинчи ўриндан пастга тушиб қолди.