Хаби Алонсонинг Трент ҳақида фикрлари
Бу шуни англатадими, эртага ҳимоянинг ўнг қанотида яна Вальверде ўйнайди?" деган саволга Алонсо шундай жавоб берди: "Бу танаффус Трентни керакли ҳолатга келтиришимизга ёрдам берди. У билан жуда кўп ишладик.
Шунингдек, Вальверде ҳам бу йўналишда ўз ишини давом эттирмоқда. Бизда турли вариантлар мавжуд.
Бразилия терма жамоаси сафида ўнг қанот ҳимоясида Милитао ўйнаган, ҳатто Асенсио ҳам ушбу позицияда ҳаракат қилиши мумкин." Эслатиб ўтамиз, "Реал" якшанба куни Ла Лига доирасида "Эльче"га қарши ўйин ўтказади. Учрашув 23-ноябрь куни Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади.