Хаби Алонсо Куртуа ҳақида фикр билдирди
“Сўнгги мавсумларда Куртуа энг муҳим лаҳзаларда ёдда қоладиган сейвлар амалга оширди. Гап нафақат унинг даражасида, балки ўз ишончини қандай тарқатишида ҳам.
У бизнинг таянчимиз ва масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр,” — деди Алонсо матбуот анжуманида. Якшанба, 23-ноябр куни “Реал” Испания чемпионати доирасида сафарда “Эльче”га қарши ўйин ўтказади.
Беллашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.