Ван Дейк мухлисларнинг эрта кетишини изоҳлади
Ушбу ҳолат юзасидан жамоа сардори Виржил ван Дейк ўз фикрини билдирди. “Мен мухлисларнинг қарорига таъсир қила олмайман, агар улар стадионни эрта тарк этишга қарор қилишса.
Аммо мен биламан, биз билан кўп нарсаларни бошдан кечирган мухлисларимиз бу қийин вазиятдан чиққанимизда ҳам биз билан бирга бўлади – ва шубҳасиз, биз бу вазиятдан чиқиб кетамиз”, – деди ван Дейк BBCга берган интервьюсида. “Ливерпул” ўзининг навбатдаги ўйинини 26-ноябр, чоршанба куни ўтказади.
Ушбу кунда Арне Слот бошчилигидаги жамоа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида ПСВни қабул қилади. Айни пайтда “Ливерпул” Англия Премьер-лигаси жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.