Бьелса Уругвайдан кетиш шартларини айтди
Уругвай Футбол Ассоциацияси эса Бьелса билан ҳамкорликни давом эттириш ёки қилмаслик борасида ҳали қарор қабул қилмаган. "Мен ҳали ҳам кучим бор ва 2026-йилги Жаҳон чемпионати олдидан Уругвай терма жамоаси билан ишлашга тайёрман.
Аммо агар футболчилар менинг кетишимни истаса, буни менга юзма-юз айтишсин", – деди Бьелса. У май ойидан бошлаб Уругвай терма жамоасини бошқариб келмоқда.
Уругвай терма жамоаси Жанубий Америка саралаш босқичида тўртинчи ўринни эгаллаб, 2026-йилги мундиалга йўлланма олди.