Барселона ҳимоячиси кумири ва энг яхши футболчини айтди
Маълум бўлишича, бу икки шахс турли одамлар, аммо уларнинг ҳар иккаласи ҳам Каталония суперклуби билан чамбарчас боғлиқ. "Менинг болалигимдаги севимли футболчим Жорди Альба эди.
Тарихдаги энг яхши футболчи эса Месси", – деди Мартиннинг сўзларини келтиради Barca Universal. Жорди Альба ва Лионель Месси 2023-йилдан бери "Интер Майами" сафида тўп сурмоқда.
36 ёшли қанот ҳимоячиси фаолиятини якунлаш арафасида бўлса, 38 ёшли ҳужумчи яқинда шартномасини 2028-йил охиригача узайтирди. Жерар Мартин жорий мавсумда Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа сафида 14 та ўйинда майдонга тушган.