АПЛ 2025/26: Грилишни фақат битта ўйинчи орқада қолдирди
Бу кўрсаткич бўйича у иккинчи ўринда турибди, деб хабар беради WhoScored. Етакчилик "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси Бруну Фернандешга тегишли бўлиб, унинг ҳисобида 29 та зарба учун пас мавжуд.
Кучли учликни "Манчестер Сити" вингери Жереми Доку (23 та пас) якунлайди. Шuningdek, "Ливерпул" футболчилари Коди Гакпо ва Муҳаммад Салоҳ ҳамда "Манчестер Сити" вакили Фил Фоден 21 тадан пас билан кейинги ўринларни эгаллашган.
Душанба куни "Эвертон" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.