Манчестер Юнайтед Каземиро билан шартнома бўйича қарор қилди
Клуб 33 ёшли футболчига ҳафтасига 340 минг евродан ортиқ маош тўлашни давом эттиришга тайёр эмас. Каземиро ҳозирда Манчестер Юнайтеднинг энг кўп маош олувчи уч футболчиси қаторига киради.
Томонлар келишувни бошқа шартлар асосида давом эттириш масаласида музокаралар олиб бориши мумкин, аммо турли миш-мишларга кўра, бразилиялик футболчи Англияда қолиши даргумон. Каземиро жорий мавсумда ўнта ўйинда учта гол урди ва бир марта голли узатма берди.