Николо Ровелла 2026 бошида майдонга қайтади
Ҳозирда клуб матбуот хизмати ярим ҳимоячи майдонга қачон қайтиши ҳақида маълумот берди. Ровелла 2026 йилнинг дастлабки ҳафталарида яна ўйинларга қайтиши кутилмоқда.
Ушбу футболчининг йўқлиги «Лацио» натижаларига сезиларли таъсир кўрсатди ва ҳозирда клуб Италия чемпионати турнир жадвалида фақат тўққизинчи ўринда жойлашган. Келаси турда Рим жамоаси «Лечче»га қарши ўйин ўтказади.
Учрашув шу якшанба, 23-ноябрь куни бўлиб ўтади.