Мареска Палмернинг жароҳати ҳақида гапирди
Аммо кутилмаган ҳолат юз берди – футболчи уйида бахтсиз ҳодиса туфайли оёқ бармоғини синдириб олди. Мареска бу воқеани қуйидагича изоҳлади: "Тунда, соат 23:00 да шифокордан хабар келса, дарҳол нимадир ёмонликни ҳис қиласан.
Телефонга қарасам, ‘Коул уйда бахтсиз ҳодисага учради’, деб ёзилган экан. Ўша пайтда хотиним билан ёнма-ён эдим ва дарҳол ҳайқирдим: ‘Худойим, нималар бўляпти?!’ Хотиним эса ҳайрон бўлиб сўради: ‘Нима бўлди?
Нима бўлди?’” Бугун Москва вақти билан соат 15:30 да “Челси” ва “Бёрнли” жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади.