Гранит Жака Премьер Лигада иккинчи ўринда
Рейтингнинг биринчи поғонасида “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд (7,90 балл) жойлашган. У 11 ўйинда 14 та гол уришга муваффақ бўлган.
Учинчи ўринни эса “Арсенал” ярим ҳимоячиси Деклан Райс (7,33 балл) эгаллаб турибди. Топ-10 ликда шунингдек, Норди Мукиеле (“Сандерленд”), Мойсес Кайседо (“Челси”), Габриэль дос Сантос (“Арсенал”), Жереми Доку (“Манчестер Сити”), Ден Баллард (“Сандерленд”), Муҳаммад Кудус (“Вест Хэм”) ва Жек Грилиш (“Эвертон”) каби футболчилар ҳам бор.